...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбеда ҳалок бўлган ўзбеклар иши бўйича янги маълумот берилди


18:25, 13.06.2018 Олам
 16 809

18 январда Ақтўбе вилоятининг Ирғиз районида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ёниб кетган эди.

Ақтўбеда автобусда ёниб кетган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси иши бўйича текширувлар давом этмоқда. Шу муносабат билан ёниб кетган автобуснинг уч нафар ҳайдовчи ҳибсда сақлаш муддати 24 июнгача узайтирилган.
 
Жанубий Қозоғистонда яшовчи уч нафар ҳайдовчи – Нуржон Қирғизбоев, Мақсат Пернебеков ва Барат Танатовлар терговга тортилган.
 
Таъкидлаш жоизки, тутқунлик муддати тўртинчи бор узайтирилди. Маълумотларига кўра, ҳайдовчиларга нисбатан “автотранспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноий иш очилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январда Ақтўбе вилоятининг Ирғиз районида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ёниб кетган эди. Ҳодисада беш киши – уч нафар ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи омон қолган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!