...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик биологлар фалажга қарши дори яратдилар


10:56, 17.08.2017 Олам
 2 032

Дори воситаси инсульт ёки умуртқа поғонасидан жароҳат олиш натижасида фалаж бўлган беморларга наф беради.

2017 йилнинг 15 август куни АҚШлик олимлар уч турдаги гормонлардан таркиб топган нерв ҳужайраларини ўсишга мажбур қилувчи дори воситасини ихтиро қилдилар. Бу ҳақда Neuron нашри хабар қилмоқда.
 
Ушбу дори воситаси инсульт ёки умуртқа поғонасидан жароҳат олиш натижасида фалаж бўлган беморларга наф беради.
 
Дастлабки синовлар жониворларда ўтказилиб, кутилган ва кутилмаган натижаларга сабаб бўлди. Дори суюқлиги жонивор миясига юборилганида орқа миядаги нейронларни ўсишига сабаб бўлди. Сичқонлар устида амалга оширилган тажрибаларнинг тўлиқ натижаси учун анча вақт кераклиги маълум бўлди.
 
Гарвард университети тадқиқодчиси Жиган Хэ берган маълумотга кўра, фалаж ҳайвоннинг ҳаракатлари қисман тикланган ҳамда янги ҳужайралар ҳосил бўлишига олиб келган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Фалаж Тиббиёт Инсульт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!