...
МЕНЮ
ONLINE TV

2020 йилда Ўзбекистонда энг замонавий болалар тиббиёт маркази иш бошлайди


09:44, 16.11.2018 Жамият
 1 637

У 280 ўринга эга бўлиб, клиникада кунига 250 беморни қабул қилиш ва йилига 1500 дан кўпроқ мураккаб ва ноёб операция ўтказиш имконияти яратилади.

Ўзбекистонда Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда. Ушбу мажмуа 2020 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон билан  Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) билан биргаликда бунёд этилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 130,58 миллион долларни ташкил этади.
 
Айни пайтда тиббиёт марказининг қурилиши ва жиҳозланиши билан бир қаторда, марказда ишлайдиган кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг Янгсан Пусан Миллий университети ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, 100 нафар мутахассислар ушбу университетда малака ошириши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
 
Номзодлар малака-маҳорати, хорижий тилларни билиши, жаҳон тиббиётининг энг илғор янгиликларини ўзлаштириш салоҳиятига қараб танлов асосида саралаб олиняпти. Ана шундай малакали шифокорлардан дастлабки 19 нафари саралаш жараёнидан муваффақиятли ўтиб, бир йил мобайнида Янгсан Пусан Миллий университетида таҳсил оладиган бўлди.
 
Сафар олдидан ушбу мутахассислар билан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов учрашиб, муваффақият тилади.


 
Таъкидлаш жоизи, бунёд этилаётган мазкур марказ лойиҳаси Корея Республикаси ва жаҳон тиббиётининг ноёб андозалари асосида ишлаб чиқилган. У 280 ўринга эга бўлиб, клиникада кунига 250 беморни қабул қилиш ва йилига 1500 дан кўпроқ мураккаб ва ноёб операция ўтказиш имконияти яратилади.
 
Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 381 номдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан, ангиограф, компьютер тамограф, юқори технологияли рақамли рентген ва флюороскопик тизими, мобил рентген аппарати, циклотрон каби энг сўнгги инновацион тиббий жиҳозлар ўрнатилиши кўзда тутилган.

Теглар:Болалар тиббиёт маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар