...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Қора денгизга десант кема юборди


14:32, 07.01.2019 Олам
 6 023

“Форт Макгенри” кемаси “Констанца” портига кириб борган.

АҚШ Қора денгиз соҳилига катта десант кема юборди. Америка Ҳарбий денгиз флотининг “Форт Макгенри” (USS Fort McHenry) кемаси Босфор бўғозидан ўтган.
 
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, кема Руминиянинг “Констанца” портида тўхтаган. Унинг ҳаракатини Россиянинг Қора денгиз флоти таркибидаги “Пытливый” соқчи кемаси назорат қилиб боряпти.
 
Таъкидланишича, Америка флотига тегишли кема 6 январь 21:00 дан бери Қора денгиз акваториясида бўлиб турибди.
 
АҚШнинг “Форт Макгенри” кемаси 2016 йилда Норвегияда соҳилларидаги машғулотларда, 2015 йилда Яман соҳилларида АҚШ элчихонаси ходимларини эвакуация қилишда қатнашган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия Қора денгиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!