...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ дунёнинг 177 мамлакатига қанча ҳарбий жойлаштирган?


11:10, 24.07.2018 Олам
 4 682

Америка қўмондонлар қўмитаси раиси Жозеф Данфорд хориждаги ҳарбийлар ҳақида маълумот берди.

Бугунги кунда 300 мингдан ортиқ америкалик ҳарбийлар дунёнинг 177 мамлакатида жойлаштирилган. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорд маълум қилган.
 
“Бугун 300 мингдан ортиқ америкалик 177 мамлакатдаги базаларга жойлаштирилган”, дейди генерал.
 
Генерал америкалик ҳарбийлар Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчиларига қарши курашаётганини, шунингдек, Польша ва Жанубий Кореяга жойлаштирилганини таъкидлаган.
 
“Мен ишонч билан шуни айтишим мумкинки, бугунги кунда Америка Қуролли кучлари иттифоқчиларимиз олдидаги барча мажбуриятларимизни бажара олади. Шунингдек, Қуролли кучларимиз бошқа ҳар қандай давлатга нисбатан устунликка эга”, деб таъкидлаган генарал Данфорд.
 
Маълумот учун, бугун фақатгина Европада барча турдаги 60 минг АҚШ ҳарбийлари мавжуд. Улар беш Европа мамлакати – Нидерландия, Бельгия, Люксембург, Германия ва Италиядаги 13 та горнизонга жойлаштирилган. Шу билан бирга АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Кипр, Греция, Италия, Буюк Британия, Германия, Бельгиядаги еттита базадан фойдаланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ ҳарбийлари Жозеф Данфорд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!