...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди экологияни назорат қилувчи жамоатчи инспекторлар бўлади


10:55, 24.07.2018 Жамият
 1 710

Махсус тайёргарлик курсларидан муваффақиятли ўтган номзодларга экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси берилади.

Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди.
 
Низомга мувофиқ номзодлар экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш учун махсус тайёргарликдан ўтишлари лозим бўлиб, фуқаролар экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш учун махсус тайёргарлик курсларига бепул қабул қилинади
 
Бунинг учун яшаш жойидаги фуқаролар йиғинларининг экология комиссиясига ёки экология соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотига ариза билан мурожаат қилиши лозим.
 
Номзод маъқулланган тақдирда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига номзодни махсус тайёргарлик курсларига юбориш тўғрисида расмий хат киритилади.
 
Махсус тайёргарлик курсларидан муваффақиятли ўтган номзодларга экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси берилишига асос бўладиган сертификат берилади.

Теглар:Экологик назорат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар