...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аппеляция суди Telegram талабини қаноатлантирмади


11:21, 13.12.2017 Олам
 2 096

Павел Дуров Telegram базасидаги маълумотларни махсус хизмат ходимларига бермагани учун жаримага тортилгани ва улар учун “исталмаган шахс”га айланганини таъкидламоқда.

Telegram асосчиси Павел Дуров мамлакатдаги Конституция қоидаларига зид равишда, ундан Россия махсус хизматлари мессенжер фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни талаб қилишгани ва у бу талабни бажармаганлиги ҳақида хабар берган эди. Дуров эса ўз қарорини ҳеч қачон ўзгартирмаслиги ва базада бўлган фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини ҳеч қачон ошкор қилмаслигини алоҳида қайт этган.
 
Telegram мессенжери ФХХга базадаги маълумотларни тақдим қилмагани ортидан, ФХХ тақдимномасига кўра, жорий йилнинг октябрь ойида Москва суди Павел Дуров ва Telegram ни 800 минг рубль миқдоридаги жаримага тортган.
 
Шундан сўнг, Павел суднинг биринчи инстанцияси қароридан норози бўлиб, аппеляция судига мурожаат қилган эди. Аппеляция судида мессенжер ва Павел Дуров ҳуқуқларини “Агора” халқаро адвокатлик ташкилотининг адвокатлари Дмитрий Динзе, Рамиль Ахметгалиев ҳимоя қилишган.
 
Адвокат Дмитрий Динзе суд мажлисида бу жарима 2017 йилнинг 3 апрель куни Санкт-Петербург шаҳрида метродаги портлаш билан боғлиқ бўлганини таъкидлаган ва айнан портлашга алоқадор бўлгани тахмин қилинган Аброр ва Акром Азимовлар бошқа мессенжердан фойдаланганини исботловчи далиллари борлини қайд этган. Бундан ташқари у, суд мажлисида гувоҳ сифатида ФХХ ва Прокуратура вакилларидан ҳеч ким қатнашмагани сабабларига ҳам ойдинлик киритилишини сўраган.
 
Адвокат Рамиль Ахметгалиев эса Азимовларнинг сўроқ қилинган жиноий иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиши кераклиги ва у ҳужжатларда мессенжер билан боғлиқ нималар борлигига аниқлик киритилишини сўраган, судья эса бу илтимосномани рад этган. Рамиль Ахметгалиевга кўра, аппеляция судида судья томонидан адвокатларнинг барча илтимосномалари рад этилган.
 
Novayagazeta нашри хабарига кўра, Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровдан ФХХ, 2017 йилнинг 12 июль мессенжернинг 6 нафар фойдаланувчиларининг ёзишмалари тўғрисида маълумотларни сўраган ва 19 июлгача бу вазифани бажариш талабани қўйган эди. Павел Дуров эса мессенжер статусини сақлаб қолиш учун ФХХнинг бу талабини бажармаган ва айнан шунинг ортидан, улар учун “исталмаган шахс”га айланиб қолган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Telegram Павел Дуров Аппеляция суди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!