...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ Тошкентда вояга етмаган қизларнинг зўрланганини рад қилди


15:31, 08.10.2018 Жамият
 6 297

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар турли хабарларни тарқатганди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) пойтахтнинг Сергели туманида қизлар зўрлангани ҳақидаги хабарни рад этди.
 
“Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу йил Тошкент шаҳрида вояга етмаганларни зўрлаш билан боғлиқ бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган”, дея қайд этилган ИИББ хабарида.
 
Маълумот учун, Telegram мессенжеридаги гуруҳларда пойтахтда вояга етмаган қизларни зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Уларда таъкидланишича, Сергели туманида тўрт нафар вояга етмаган қиз зўрланган, сўнг ўлдирилган.
 
Унинг муаллифи ота-оналарни ҳушёр бўлишга ундаган. ИИББ эса бу хабарни рад этди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сергели тумани ИИББ Telegram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар