...
МЕНЮ
ONLINE TV

Антарктикада жаҳондаги энг йирик денгиз қўриқхонаси ташкил этилади


11:56, 28.10.2016 Олам
 2 077

Денгиз қўриқхонасини ташкил этиш борасидаги келишув 2017 йил 1 декабрда кучга киради.

Австралиянинг Хобарт шаҳрида Антарктиканинг денгиз ресурсларини асраб-авайлаш бўйича ҳар йилги учрашувнинг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган дунёнинг 24 та давлат делегатлари ва Европа Иттифоқи вакиллари Антарктикада жаҳондаги энг йирик денгиз қўриқхонасини ташкил этиш ғоясини маъқуллади.
 
Янги Зелландия Ташқи ишлар вазири Мюррей Маккалининг айтишича, Росса дарёсидаги қўриқхона ҳудуди 1,55 миллион квадрат километрдан ошади. Бу ҳудудда балиқ овлаш камида 35 йилга таъқиқланадиган бўлди.
 
Қўриқхона бўйича келишув 2017 йил 1 декабрда кучга кириши кутилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Антарктика Денгиз Қўриқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!