...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинада рус дипломатик идоралари хавфсизликдами?


17:54, 26.11.2018 Олам
 5 562

Намойишчилар Россия борасидаги талаби ижросига эришишни ўйлаяпти.

Бугун, 26 ноябрь куни Украинанинг Харьков шаҳрида 50 нафарга яқин одам Россия Бош консулхонаси олдида намойишга йиғилди. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.
 
Намойиш иштирокчилари файерларни ёқиб, дипломатик муассаса ҳовлисига улоқтирган. Натижада ҳовлидаги арча ёниб кетган. Улар арча билан тўхтамай Россия байроғини ҳам ёқиб юборган.
 
Намойиш иштирокчилари Ҳукуматдан расмий Москва билан дипломатик алоқалар, Азов денгизи ва Керч бўғозидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тўхтатишга чақирган. Бундан ташқари Украина ҳудудидаги барча рус бизнесини миллийлаштиришни талаб қилган.
 
Бу бир суткадан кам вақтда содир бўлган учинчи шундай ҳолат. Кеча Россиянинг Киевдаги элчихонасига файер ва газ бомбаларини улоқтириб кетишган.Львовдаги консулхона олдида автомобиль ҳилдираги шиналарини ёқиб юборишган.
 
Таъкидлаш керакки, намойишлар учта украин кемасининг Россияда қўлга олиниши сабаб бўляпти. Кемалар Азов денгизида рус чегерачилари томонидан ушланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Украина Азов денгизи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!