...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анталияда россияликлар туркларга ифторлик қилиб берди


10:43, 14.06.2016 Олам
 5 130

Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар Су-24 воқеасидан сўнг ёмонлашган эди.

Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган Туркиянинг Анталия шаҳри россияликлар учун машҳур курорт жойлардан бири бўлган. Су-24 воқеасидан кейин Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар анча совуқлашиб қолгач, россияликларнинг Туркияга келиши камайди. Куни кеча Анталиядаги россиялик эмигрантлар маҳаллий халқ вакиллари учун ифторлик ташкил қилиб берди. Бу эса икки миллат ўртасидаги ҳамжиҳатликни оширишга туртки бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Dailysabah” хабар берди.

Анталияда ўтказилаётган ботаника кўргазмасида Россия стенди ўрнатилгач, ифторлик бошланди. Ифторлик ўтказилаётган жойда маҳаллий бошқарув вакиллари ва Россиянинг Анталиядаги Бош консули Вячеслав Михайлов ҳам бор эдилар. Ифторлик маҳаллий Россиялик эмигрантлар ассоцияцияси раҳбари Ирина Балчи бошчилигида ташкиллаштирилди. Унинг айтишича, мазкур кечки овқат турк маданияти ва динига ҳурмат белгиси ҳисобланади, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Балчи Туркия фуқаролари билан оила қурган россияликларни “катта оила” деб атади. “Биз мазкур ифторлик столи атрофида ўтиришимиздан мақсад – Россия-Туркия ўртасидаги дўстликни намоён қилишдир. Биз бирга овқат тановул қилишимиз ва суҳбат қуришимиз мумкин. Туркиялик ва россияликлар ўртасида муаммо йўқ ва биз умид қиламизки, икки давлат ўртасидаги муносабатлар тез орада яхшиланади”, дейди Ирина Балчи.

Россиянинг Туркиядаги Бош консули Вячеслав Михайловнинг айтишича, Туркия-Россия ўртасидаги муносабатлар оғир дамларни бошидан кечирмоқда ва бу икки давлатга тааллуқли, уларнинг аҳолисига эмас.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия-Россия Анталия Ифторлик Рамазон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!