...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев хорижий мамлакатлар раҳбарларини Рамазон ҳайити билан табриклади


14:36, 15.06.2018 Жамият
 1 973

Куни кеча байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келганди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини табриклади.

Жумладан, Афғонистон, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Иордания, Кувайт, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Саудия Арабистони, Сингапур, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Эрон, Уммон, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом тарақиёт банки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий камиссарияти, Кавказ мусулмонлари идораси каби халқаро ташкилотлар раҳбарларига табрикномалар йўллади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келганди.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар