...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анжелина Жоли ва Бред Питт Туркиядан вилла сотиб олишди


01:41, 04.12.2015 Олам
 3 480

Россия ҳукумати Туркияга парвозларни бекор қилган бир пайтда Жоли ва Питтнинг бу давлатга меҳри тушди.

2014 йилда Голливуднинг энг машҳур ва бадавлат жуфтликларидан бири Анжелина Жоли ва Бред Питт фарзандлари билан  Туркиянинг Урла шаҳрида бир неча кун бўлишган эди. Дўстларининг таклифи билан келган жуфтликка, яхтадаги ғарбий соҳилларга қилинган узоқ саёҳат жуда маъқул бўлган. Хабарларга кўра, орадан бирмунча вақт ўтгач, улар  Туркиянинг ғарбий соҳилидан 2.7 миллион долларга вилла сотиб олишди. Маълум бўлишича, бу уй 4 қаватли бўлиб,  катта ҳовузи, машғулот заллари бор.Умуман олганда,  жуда қулай шароитларга эга. Вилланинг машҳур юлдузлар томонидан сотиб олингани ҳақидаги хабар тарқалгандан сўнг, Урла  шаҳридаги уйлар нархи юқори суратларда кўтарилиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг Франция ва Буюк Британиянинг энг қиммат туманларида вилла ва кошоналари мавжуд. Ҳозирда улар  Нью-Орлеандаги уйларини 6.5 миллион долларга нархлаб, сотувга қўйишган.
Умида Мухторбекова

Теглар:Туркия Анжелина Жоли Бред Питт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!