...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англия ўз йўлига, Ўзбекистонда Олий лига ўйинлари бошланмоқда


14:57, 11.08.2017 Спорт
 2 409

“Пахтакор” - “Нефтчи” учрашуви турнинг марказий ўйини ҳисобланади.

Бугун, 11 август куни Англия премьер-лигасининг янги мавсум учун очилиш ўйини бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
 
Бугун нафақат Англияда балки Ўзбекистонда ҳам Олий лиганинг 17-тур учрашувлари бошланди.


 
Яъни 11–12 август кунлари Олий Лига 17-тур ўйинларининг барчаси бўлиб ўтади. Турнинг очилиш учрашувига Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади.
 
Маҳаллий вақт билан соат 19:30 да “Бунёдкор” “Олмалиқ” ўйини бошланса, қолган 7 та учрашув эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
Турнинг марказий ўйини сифатида “Пахтакор” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги беллашувни кузатиш мумкин.
 
Олий лига, 17-тур анонси
11 август, жума
19:30 “Бунёдкор” – “Олмалиқ”
12 август шанба
17:30 “Металлург – Машъал”
19:00 “Сўғдиёна - Локомотив
19:00 “Шўртан – Динамо
19:00 “Пахтакор - Нефтчи
19:00 “Навбаҳор – Қизилқум
17:30 “Қўқон-1912 - Обод
19:00 “Бухоро” – “Насаф”

Шунингдек, “Қўқон–1912” – “Обод”, “Сўғдиёна” – “Локомотив” ҳамда “Пахтакор” – “Нефтчи” ўртасидаги ўйинлар Mycujoo.tv сайтида онлайн кўрсатилади.

12 август, шанба

17:30  “Қўқон–1912” – “Обод” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=8130

19:00 “Сўғдиёна” – “Локомотив” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=8113

19:00 “Пахтакор” – “Нефтчи” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=8114

Қайд этиш жоиз, 16-турда онлайн трансляция қилиниши режалаштирилган 4 та ўйиндан 3 таси намойиш этилди. Техник сабабларга кўра “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” ўйини тўғридан-тўғри намойиш этилмади.

16-турда онлайн трансляция қилинган ўйинларни Ўзбекистондан ташқари Россия, Жанубий Корея, Туркия, Голландия, Бельгия, АҚШ, Норвегия ва бошқа давлатлардан кузатишди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олий лига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!