...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Чемпиони – “Локомотив” мавсумни қандай ўтказди?


12:28, 01.12.2017 Спорт
 1 728

“Темирйўлчилар” 70 очко жамғарган ҳолда Олий Лигада 1-ўринни эгаллади.

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 2017 йилги мавсумида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси чемпионига айланди.
 
“Темирйўлчилар” ушбу мавсумни юқори кайфиятда бошлаш билан бирга ўз тарихларида иккинчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди.
 
Мавсум давомида чемпионлик унвонини сақлаб қолишга ҳаракат қилган “Локомотив” якунда бу вазифани муносиб тарзда бажарди.
 
Эътиборингизга Чемпионлар жамоасининг 2017 йилдаги кўрсаткичларини ҳавола этамиз.
 
Зеро, “Локомотив” таркибида Ўзбекистон терма жамоасига ўз вақтида фойда келтирган футболчилар фаолият олиб боришган ва бундан буён ҳам ўз кучларини терма жамоа манфатига сарфлашади.
 
Демак, “Локомотив” мавсум давомида жами 30 та учрашув ўтказиб, 22 ғалаба, 4 дуранг ва 4 та мағлубиятни қабул қилиб олди.
 
Жамоа 70 очко жамғарган ҳолда Олий Лигада 1-ўринни эгаллади.
 
“Локомотив” футболчилари 67 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишди, шу голлардан биттаси автогол сифатида қайд этилди. Ўз дарвозасидан эса 20 та гол ўтказиб юборган.
 
Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” дарвозабонлари Олий Лига-2017 мавсумида 4 марта белгиланган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлишди.
 
“Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев 26 та гол билан чемпионат тўпурари номига сазовор бўлди.
 
“Темирйўлчилар” сафида энг кўп майдонга тушган футболчи Сардор Мирзаев бўлди.
 
Тажрибали ярим ҳимоячи жорий мавсумдаги барча 30 учрашувда ҳам майдонга тушди.
 
Яна бир футболчи Кахи Махарадзе фақатгина битта ўйинда майдонга тушмади холос. Жалолиддин Машарипов Олий Лигада 27 та учрашув ўтказди.
 
“Локомотив” футболчиларига мавсум давомида ҳакамлар томонидан жами 46 марта сариқ карточка кўрсатилди.
 
Эътиборли томони, “Локомотив” жамоасининг ҳеч бир футболчиси майдондан четлатилгани йўқ.
 
“Локомотив” футболчиларининг Олий Лига-2017даги кўрсаткичлари:

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олий Лига Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!