...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижон вилоят ҳокими гўшт нархи асоссиз оширилиши юзасидан йиғилиш ўтказди


17:14, 19.07.2017 Жамият
 6 294

Асоссиз равишда нарх белгилаш аҳоли норозилигига сабаб бўлаётганига эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг 17 июль куни Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Боғи Бобур” дам олиш масканида йиғилиш ўтказди. Мажлисда вилоятда гўшт ва гўшт маҳсулотларининг нархи асоссиз кўтарилаётгани муҳокама қилинди.
 
Йиғилишда соҳага алоқадор ташкилотларнинг раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар, солиқ идораларининг ходимлари ва қассоблар иштирок этди.
 
Айни кунларда вилоят ҳудудида бир килограмм гўштнинг нархи 34 минг сўмга кўтарилгани айтилди. Асоссиз равишда нарх белгилаш аҳоли норозилигига сабаб бўлаётганига эътибор қаратилди. Вазиятни барқарорлаштириш юзасидан мутасаддилар чора кўрмаётгани танқид остига олинди.
 
Жараённи таҳлил қилиш мақсадида назорат тадбири ўтказилди. Унга кўра, бир килограмм гўштнинг энг мақбул нархи аниқланди.
 
Муҳокамалар якунида вилоятда фаолият кўрсатаётган 622 та қассобхонанинг барчасида бир килограмм гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди.
Бобур Жалолов
Фото: Ситора Элбоева

Теглар:Андижон гўшт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

бек
08:09 31.07.2017

Хурматли хоким жаноблари! Сиз качон узиз якка холизда андижондан гушт олдиз?29 сумли гушт бу фонограмма .Нима киласиз халкни алдаб.Вадани бажарсангиз беринг!!???



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар