...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актрисалар Асал Шодиева ва Сўғдиёна Азимованинг Instagram’даги саҳифаси номаълум шахслар томонидан ўзлаштирилди


02:57, 25.05.2016 Шоу-бизнес
 15 684

Асал Шодиева Instagram’даги шахсий саҳифасига сўнгги суратини 13 май куни жойлаштирган. Сўғдиёна Азимова эса бундан 5 кун аввал охирги суратини жойлаштиргани маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқлар орқали турли фото ва видеоларга илова қилинган вирусларнинг тарқалишига дуч келганлар, дўстлари ёки яқин танишлари томонидан юборилган ҳаволаларга кириб, тармоқлардаги шахсий саҳифасининг логин ва кириш калитларини йўқотганлар анчагина. Бунда нафақат тармоқдаги саҳифа беркилади, балки сизнинг шахсий саҳифангиз янги “эга”нинг қўлига ўтади.
 
Таниқли актёр Акбархўжа Расулов ижтимоий тармоқлардаги бундай қаллобликдан тармоқ фойдаланувчиларини огоҳлантирди. Унинг маълум қилишича, актриса Асал Шодиеванинг Instagram’даги саҳифасини кимдир ўзлаштирган ва Акбархўжага Асалнинг номидан вирус юкланган мактуб жўнатган.
 
“Диққат! Санъат соҳаси вакиллари ҳамда уларни кузатувчиларга. Instagram’да Direct’дан Асал Шодиева номидан мана шундай кўринишдаги хат келади ва сиздан ҳавола орқали номаълум сайтга киришни тавсия этади. Шу орқали сизнинг саҳифангизни бузиб, паролингизни олиб қўяди. Эҳтиёт бўлинг!”, деб ёзади Акбархўжа Расулов. Актёр ўзи қолдирган изоҳ сўнггида бу хабарни бошқаларга ҳам етказиш кераклигини санъаткор дўстларидан илтимос қилади.

Актриса Сўғдиёна Азимова ҳам худди шундай муаммога дуч келган кўринади. Унинг ҳамкасби Сетора Олимжонова Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали Сўғдиёна Азимовага тегишли Instagram’даги саҳифа номаълум кимсалар томонидан ўзлаштирилиб, бошқарилаётгани ҳақида хабар қилди.
 
Маълумот ўрнида, Асал Шодиева Instagram’даги шахсий саҳифасига сўнгги суратини 13 май куни жойлаштирган. Сўғдиёна Азимова эса бундан 5 кун аввал охирги суратини жойлаштиргани маълум бўлди. 

Теглар:Акбархўжа Расулов Сўғдиёна Азимова Асал Шодиева Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!