...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов ШҲТ Бош котиби билан учрашди


10:39, 09.11.2017 Жамият
 1 794

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган халқаро конференцияда иштирок этади.

Кеча, 2017 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.
 
ШҲТ Бош котиби 2017 йил 10–11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.
 
Суҳбат давомида халқаро форум кун тартиби ҳамда ШҲТ ва ШҲТ органларининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалаларини ҳал қилишдаги иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
 
Шунингдек, учрашувда ШҲТни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Бекешович Абдилдаев ҳамда АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:Ташқи ишлар вазирилиги Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Рашид Алимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар