...
МЕНЮ
ONLINE TV

Карлес Пуйоль Тошкентга етиб келди ва мухлислар томонидан кутиб олинди


10:27, 09.11.2017 Спорт
 4 753

Футболчи ташрифи давомида Ўзбекистондаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради.

Аввалроқ, футбол бўйича Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйолнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар бергандик.
 
“Барселона” сафида 1999–2014 йиллар давомида тўп сурган тажрибали собиқ футболчиси Карлес Пуйоль бугун,  9 ноябрь куни (соат 02:00 да) Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўнлаб футбол мухлислари томонидан кутиб олинди.
 
Карлес Пуйоль ташрифи давомида Ўзбекистондаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради.
 
Шунингдек, Олий лиганинг 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионида туриб томоша қилиб боради.
 
Эслатиб ўтамиз, Карлес Пуйольнинг Ўзбекистонга ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Карлес Пуйоль Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

O'rolbek
13:30 09.11.2017

Kechrasizlar sizlarham lotin hariflariga 6tsangiz yaxshi bolardi! Menimcha buni kop kishi maqulasa kerak.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!