...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов бирданига 4 мамлакат элчисини қабул қилди


13:29, 05.01.2018 Жамият
 1 576

Томонлар минтақа кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бирданига 4 мамлакат элчиларини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
                
Қирғизистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқов, Тожикистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми, Туркманистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев ва Қозоғистон Республикаси Муваққат ишлар вакили Мурсал-Наби Туякбаев Комилов қабулида бўлишган.
 
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентабрда Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси ва 10-11 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция минбарларидан илгари сурган Марказий Осиё давлатларининг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ташаббусларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистоннинг таклифлари билан вазир Комилов Марказий Осиё давлатларининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини таништирди.
 
Томонлар минтақа кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Теглар:Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар