...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санъат асарларини сотиб олишга ҳар йили 1 миллиард сўм сарфланади


13:09, 05.01.2018 Жамият
 1 875

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари санъат асарларини сотиб олиш мақсадида ҳар йили давлат бюджетидан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратади, деб ёзмоқда ЎзА.
 
Тегишли вазирлик ва ташкилотлар Ўзбекистон музейларида сақланаётган тасвирий ва амалий санъат асарларини, моддий маданий мерос объектларини реставрация қилиш ишлари бўйича илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш, шу асосда фаолият юритаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари белгиланган.
 
Мамлакатдаги барча музейлар ва бадиий галереялар учун, идоравий мансублигидан қатъи назар, илмий-методик марказ вазифасини бажаришни Ўзбекистон давлат санъат музейига юклатилади ва унинг қошида Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.
 

Теглар:Маданият ва санъат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар