...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва АҚШни Эроннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди


12:27, 05.01.2018 Олам
 2 226

АҚШ Эрондаги вазиятдан фойдаланиб, Эроннинг ядровий дастури бўйича имзоланган ҳужжатларда белгиланган талабларнинг бажарилишига ҳалақит бермоқчи.

Аввалроқ, Эронда бўлиб ўтган норозилик намойишлари тўғрисида хабар берилган эди.
 
Расмий Москва АҚШни Эроннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков баёнот берган.
 
Сергей Рябков ўз сўзида, “АҚШни Эрон Ислом Республикасининг ички ишларига аралашмасликка чақирамиз. У ерда бўлаётган ва бутун дунё эътиборини қаратаётган воқеалар мамлакатнинг ички иши. Бўлиб ўтаётган воқеаларнинг мазмуни бузилиб етказилаётганига қарамай, бизга дўст ва қўшни давлат ҳозирги қийинчиликларни енгиб ўтади ва юзага келаётган турли муаммоларни бартараф этишда, шу жумладан Эрон ядровий дастури бўйича Умумий ҳаракатлар режаси Қўшма дастурини бажаришда ҳам ишончли ҳамкор бўлиб қолади”, деган.  
 
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эрондаги вазиятдан фойдаланиб, ядровий дастур бўйича имзоланган ҳужжатларда белгиланган талабларнинг Эрон томонидан бажарилишига ҳалақит бермоқчи.   
 
Шунингдек, дипломат Эрон масаласи бўйича АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги ташаббусига фикр билдириб, бўлаётган ишлар Эроннинг ички ишлари экани ва бу масалани кўриб чиқиш БМТ Хавфсизлик Кенгашининг уставида белгиланган ваколатларга кирмаслигини таъкидлаган.
Обил Сафаров

Теглар:Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!