...
МЕНЮ
ONLINE TV

80 ёшли Армен Жигарханян 36 ёшли аёлга уйланди


10:14, 26.02.2016 Театр
 9 171

36 ёшли севгилиси Виталина Цибалюк-Романовская Армен Жигарханяннинг учинчи завжаси саналади.

Театр ва кино актёри 80 ёшли Армен Жигарханян ўзининг 36 ёшли севгилиси Виталина Цибалюк-Романовскаяга уйланди, деб ёзади “Starslife.ru” нашри. Улар тўй маросими ҳақида ҳеч қандай маълумот беришмаганди.

Хабарларга кўра, актёр бетоб бўлгани сабабли тўй маросимини бироз кейинроққа сурилиши ҳам мумкин эди. Боиси у бир неча кун ичида ўзини ёмон ҳис қилгани ва ҳароратини кўтарилавергани учун шифохонага ётқизилган эди.

36 ёшли севгилиси Виталина Цибалюк-Романовская Армен Жигарханяннинг учинчи завжаси саналади. Жигарханян аввалги рафиқаси билан 2015 йилда ажрашган. Унинг собиқ турмуш ўртоғи ҳозир АҚШда истиқомат қилади.
Умида Якубова

Теглар:Тўй Армен Жигарханян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!