...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 ёшли қизалоқнинг бошини олган энагани ҳибсда ушлаб туриш муддати узайтирилди


15:17, 26.05.2016 Олам
 7 658

Суд терговнинг арзини маъқуллаб, айбланувчининг ҳибсда ушлаб турилишини 29 июлгача узайтирди.

Москванинг Пресненск суди энагалик фаолияти билан шуғулланган ва ўзи парваришлаган 4 ёшли қизалоқни ваҳшийларча ўлдирганликда айбланаётган энага Гулчеҳра Бобоқулованинг ҳибсда ушлаб турилишини яна 2 ойга узайтирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
2016 йилнинг 29 февралида Москвада ўзи энагалик қилаётган 4 ёшли қизчани ўлдирганликда гумон қилинаётган 39 ёшли ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқуловага “Вояга етмаган болага ўлдириш” моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Агар энага руҳий жиҳатдан соғлом деб топилса, у 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бундан аввалги ҳисб муддати апрелда узайтирилганди.
 
Маълумот учун, Гулчеҳра Бобоқулов асли Самарқанддан бўлиб, уч фарзанднинг онаси.
 
Тергов қўмитаси 4 март куни Бобоқуловага ваҳшийларча қотиллик айбловини эълон қилишни режалаштирган. Қотиллик 29 февраль куни Москва шимоли-ғарбида содир этилганди. Энага 4 яшар қизчанинг ота-онаси уйдан чиқиб кетишини кутиб турган ва қизчанинг бошини олиб, квартирага ўт қўйган. Телбанамо аҳволда кўчага чиқиб кетган Бобоқулова то полиция ходимлари томонидан қўлга олингунга қадар метро ёнида қизчанинг бошини кўтариб, йўловчиларни қўрқитганлиги таъкидланмоқда. Қотилликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова, Россияда ишлаётган вақтида Тожикистон фуқароси билан яшаган. Эркак Гулчеҳра Бобоқуловани экстремистик оқимга қўшилишга ундаган деган тахминлар ҳам йўқ эмас. 
Умида Якубова

Теглар:Гулчеҳра Бобоқулова Энага Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!