...
МЕНЮ
ONLINE TV

39 ёшли аёл кана чақиши туфайли ҳаётдан кўз юмди


11:57, 04.07.2017 Олам
 5 665

Бемор аёлнинг саломатлиги даволанишнинг 3-куни янада ёмонлашди. Ундан кўп миқдорда қон оқиб кетди.

Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида заҳарли кана оқибатида ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда.
 
Байзак туманида яшаган 39 ёшли аёлда Қрим-Конго геморрагик иситма жуда кеч аниқланди. Аёл шифохонада ошқозонидаги оғриқдан шикоят қилган. Шифокорлар унинг ошқозон яраси борлигини аниқлашди ва бир неча кун даволашди. Уни заҳарли кана чаққани эса кейинчалик аён бўлди.
 
Бемор аёлнинг саломатлиги даволанишнинг 3-куни янада ёмонлашди. Шу куни у кўп қон йўқотди, шифокорлар эса бунинг олдини олишга улгуришмади. Натижада аёл вафот этди.
 
Ҳозирда марҳуманинг барча яқинлари, жумладан, унинг 5 фарзанди, беморга ғамхўрлик қилган 36 нафар тиббиёт ходими Қрим-Конго геморрагик иситма инфекцияси бор дея гумонланиб, шифокорларнинг қатъий назорати остига олинган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Заҳарли кана Ўлим Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!