...
МЕНЮ
ONLINE TV

15 йил ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган Рустам Тўхтабоев вафот этди


12:10, 20.10.2018 Жамият
 6 057

Рустам Тўхтабоев 2004 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган эди.

2000-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Рустам Тўхтабоев бугун, 20 октябрь куни 61 ёшида оламдан кўз  юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

У 1958 йил 5 август куни Тошкентда таваллуд топган эди. 1980 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1980-1986 йилларда Тошкент давлат университетида ўқитувчи, 1986-1996 йилларда Хориждаги ватандошлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамият ходими, 1996-1997 йилларда президент девонининг давлатлараро муносабатлар масалалари бўйича бош маслаҳатчи, 1997-2000 йилларда президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2000-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари – ТИВ Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2005 йилдан 2015 йилга қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари – Ташқи сиёсий фаолият таҳлили ва стратегияси бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Рустам Тўхтабоев 2004 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.

 

Теглар:Рустам Тўхтабоев Ташқи ишлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар