...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободликлар, тайёр туринг! Газ ва электр сизлар учун янада қимматроқ бўлиши кутилмоқда


12:21, 20.10.2018 Жамият
 8 871

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида электр энергияси ва газ истеъмоли базавий нормаси киритилиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда газ ва электр энергияси учун ижтимоий меъёр қўлланилиши, унга кўра, давлат томонидан белгиланган меъёрдан ортиқ электр энергияси ва газ истеъмол қилганлар белгиланган миқдорга қўшима равишда пул тўлаши ҳақида хабар берган эдик.
 
Хабарингиз бор, жорий йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергияси, табиий газ ва ёқилғи нархлари ошиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори жойлаштирилди.


 
Мазкур қарорда базавий норма масаласи ҳам кўриб чиқилган. Унга кўра, тажриба тариқасида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида электр энергияси истеъмоли базавий нормаси киритилиши режалаштирилмоқда.
 
Базавий норма бир хонадон учун 300 киловатт қилиб белгиланади. Электр энергия истеъмолининг ушбу нормадан ошиб кетган қисми умумий тарифдан 20 фоизга қимматлашади. Янги тариф бўйича 1 киловатт нархи 250 сўм этиб белгиланса, ҳар бир киловатт учун 300 сўмдан тўланади.
 
Ушбу норма кейинчалик ўзгариши ва бутун республика бўйлаб тадбиқ этилиши мумкин. Бунинг учун “Ўзбекэнерго” АЖ ва бошқа тегишли идоралар 2019 йил 1 июлга қадар норманинг амалдаги тадбиқини ўрганиб, аниқ таклифлар бериши лозим.
 
Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб тажриба сифатида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида хўжаликлар учун табиий газ истеъмоли базавий нормаси жорий этилади.
 
Базавий норма хусусий турар жойига эга абонент учун иситиш мавсумида ойига 1000 куб.м. қилиб белгиланади. Бошқа вақтда эса норма ойига 250 куб.м. га тенг бўлади.
 
Табиий газ истеъмоли нормадан ошиб кетган қисмига тариф 20 фоиз қимматроқ бўлади.

Теглар:Юнусобод тумани Газ Электр энергияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар