...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пойтахтнинг тўртта туманида иссиқ сув, иситиш тизими ва газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди


12:18, 28.01.2019 Жамият
 5 491

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Миробод, Сергели ва Бектемир туманларида 2019 йил 28 январь соат 10:00 дан 16:00 га қадар иссиқ сув, иситиш тизими ва газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
 
Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
 
Хабарда қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган ҳудудларда газ тармоқларини демонтаж қилиниши бунга сабаб сифатида кўрсатилган.
 
“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарномада.
 

Теглар:Тошкент иссиқ сув газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар