...
МЕНЮ
ONLINE TV

14 ёшли болакай ўз отасини ўлдириб қўйди


12:35, 29.09.2016 Олам
 4 569

Гап келганда отангни ҳам аяма, деган нақл бор халқимизда. Америкалик ўсмир йигит бу иборани эшитган ва бироз ўзгача талқин қилган шекилли. Ўз отасини қўлига қурол тушганда аямабди.

27 сентябрь куни АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги Таунсвилл шаҳрида 14 ёшли ўсмир ўз отасини ўлдирди.
 
Ундан кейин бошланғич мактабга бориб икки нафар ўқувчи ва битта ўқитувчини жароҳатлаган. Бу ҳақда “RBC” телеканалининг расмий сайтида хабар берилган.
 
Манбаада айтилишича, исми яширилаётган ўсмир дастлаб ўзининг 47 ёшли отасини отиб ташлаган. Отанинг танаси мактабдан деярли 3 км узоқликдан топилган. Ундан кейин машинада таълим муассасаси деворини бузиб кирди. Мактаб майдончасидаги муаллима ва икки нафар олти ёшли болакайга қарата ўқ узган.
 
Воқеа жойида пайдо бўлган кўнгилли-ўт ўчирувчи Жейми Броку ўсмирни қўлга олган. Бир неча дақиқадан сўнг, Броку ўсмирни мактабга етиб келган полиция ходимларига топширди.
 
Жабирланганлар шифохонага ётқизилди. Болалар оёқларидан, муаллима елкасидан жароҳат олган. Маҳаллий қутқарув хизмати бошлиғининг айтишича, балалардан бири операция қилинган ва унинг аҳволи оғир.
 
Ҳодиса рўй берганидан сўнг, ходимлар ва ўқувчилар мактабдан унчалик узоқ бўлмаган черковга эвакуация қилинди.
 
Андерсон округи шерифининг хабарига кўра, жароҳатланганлар ва ўсмир ўртасида қандайдир боғлиқлик бор-йўқлиги маълум эмас. Шу нарса аниқки, ўсмир ўз уйида таълим олган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Жиноят Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!