...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас Саъдуллаева яна бир бор келинлик либосини кийди


12:23, 29.09.2016 Шоу-бизнес
 70 820

Аниқланишича, суратлар Муқаддас Саъдуллаеванинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқалган.

Актриса Муқаддас Саъдуллаевнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган навбатдаги суратлари кўплаб мухлисларнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда. Мазкур суратда актриса келин либосида гавланади. Кейинги суратда эса Муқаддаснинг ёнида онаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаеванинг тургани тасвирланган. Ушбу суратлар айни дамда қатор шов-шувларга сабаб бўлмоқда.
 
Аниқланишича, суратлар Муқаддас Саъдуллаеванинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқалган. У бу суратларга изоҳ берар экан, “Бебаҳогинам” фильмининг суратга олиш жараёнларида келин либосида иштирок этаётганини, фильмда онаси Гулчеҳра Саъдуллаева ҳам роль ижро этаётганини маълум қилган.
 
Маълумот учун, актриса 2014 йилда турмушга чиққан. Унинг Саъдия исмли қизи бор. 

Теглар:Муқаддас Саъдуллаева Гулчеҳра Саъдуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Рустам
16:52 10.02.2017

Ҳа, ҳаёт мураккаб. Кейинги пайтда ёшлар ўртасида арзимаган нарсани деб, кўнгил хоҳишига қараб унча мунча қийинчиликка чидамай, оиласи бузилиб, ажраб кетиш ҳоллари кўп бўлаяпти. "Ҳар куни эрталаб тонг қоронғусида ўйғониб, ҳовлига, мол-ҳолларга, қараб, сигир соғиб сут пишириб эри ва бола чақасига нонушта қилиб бериб, ҳамир қориб нон ёпиб, сўнг далага ёки бошқа ишига кетиб, ундан кейин ишдан келиб ҳам оилавий ташвишлар, оилада аъзолари (қайнота, қайнона, қайниукаларнинг) кийим кечакларини ювиб, ҳар куни уй йиғиштириш, камига ҳар куни челаклаб водопровод суви ташиш керак, уни иситиш керак, газ йўқ, электр суткада 4 соат ёнса ёнади бўмаса йўқ, ҳаммасига ўтин ёриб ўчоқда бажарилади, сўнг кечқурун уйда чақалоғи ҳам бор, кечқурун эр ичиб келган, ярим кечаси соат 1 ёки 2 да уйқу. Бу аёлга савол берсангиз: "Худога шукур бахтлиман. Хўжайнимни жони соғ бўлсин" - ана ўзбек аёлининг гапи. Ҳозирги танноз, ойимтиллаларга нима керак тушунмайман. Бундай ўзбек аёлининг бир кунлик ишини ҳам қилмайди-ю, лекин тил икки қарич, кўзларни лўқ қилиб гап қайтариб ташлашади. Эр дегани ким, ота-она дегани ким бўлади. Уларнинг гапларини икки қилмаслик керакми ёки телефон интернетда бегоналар билан муҳокама қилиш керакми. Ҳар бир оиланинг сири бўлади. Оила мисли бир давлат. Давлатнинг сирини ошкор қилган кимса хоин ҳисобланиб, унга энг оғир жазолар белгиланган. Оилада ҳам чегара бор албатта. Оиладаги ҳар бир сир кўчага чиқиб кетаверса, у оила эмас. Бу нарсаларнинг ҳаммасига тарбия керак албатта. Оилада ориятли отанинг, онанинг, аканинг умуман эркак кишининг тарбиясини қулоғига олган ҳамда уларни рози қилган аёл, иншолло икки дунё саодатига етишиши аниқ. Нима ҳам дердим, бахт сўзини ҳамма ҳар хил тушунади. Турмушнинг мушти бўлади.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!