...
МЕНЮ
ONLINE TV

12 ёшли қизнинг танасини дарахт пўстлоғи қопламоқда


17:34, 21.07.2017 Бу қизиқ
 30 521

Ҳозирда унинг ўнг қўли ва кўкрак қафасининг бир қисми дарахт пўстлоғи билан қопланган.

Бангладешлик 12 ёшли қизнинг бу суратлари кишини ҳайратга солиши табиий. Гап шундаки, Муктамони исмли қиз “дарахт синдроми”га чалинган.
 
Қизнинг танаси кундан-кунга ишиб, териси дарахт пўстлоғини эслатувчи қоплама билан тўлмоқда. Шифокорлар қизда касаллик тез тарқалаётганини хулоса қилишган.
 
Муктамони кучли оғриқдан азият чекади. Ҳозирда унинг ўнг қўли ва кўкрак қафасининг бир қисми дарахт пўстлоғи билан қопланган.
 
Шифокорлар зарурий барча чораларни кўришаётган бўлишса-да, қизнинг саломатлиги келажакда яхшиланиши борасида умид билдира олишмаяпти.
 
“Дарахт синдроми” камдан-кам учрайдиган оғир касаллик ҳисобаланади. Бундай хасталик дунёда 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Дарахт синдроми Бангладеш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!