...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Бангледеш Президентига ҳамдардлик билдирди


21:13, 13.03.2018 Жамият
 2 581

Ҳалокат натижасида 49 киши вафот этган, 22 киши оғир жароҳатланган.

Хабарингиз бор, 12 март куни Бангладешнинг “USA-Bangla” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Непал пойтахтидаги Катманду аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учраган эди.
 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга мактуб йўллаб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
 
Маълумот учун, самолёт Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридан парвозни амалга оширган ва унинг бортида 67 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган.
 
Самолётда 33 киши Непал, 32 нафари Бангладеш, биттаси Хитой ва яна бири Мальдив давлати фуқаролари бўлган.
 
Ҳалокат натижасида 49 киши вафот этган, 22 киши оғир жароҳатланган.

Теглар:Непал Бангладеш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар