...
МЕНЮ
ONLINE TV

11 йил аввал Исландиядан шиша идишда юборилган хат Норвегияда топилди


13:00, 07.12.2016 Олам
 2 720

Хатни 9 ёшли қиз ёзган бўлиб, унинг мактуби топилган тақдирда унга қўнғироқ қилишларини сўраган.

Исландияда яшовчи 9 ёшли қизалоқнинг ёзган хати 11 йил ўтиб Норвегия қирғоқларига етиб келди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.  
 
1000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган хат шиша идиш ичида бўлган. Норвегия фуқароси соҳил бўйлаб сайр қилаётган вақтида шиша идишга кўзи тушиб қолган ва уни очган. 11 йил аввал ёзилган хат муаллифи 9 ёшли қизалоқ бўлган. Хатни учратган фуқаро муаллифни ижтимоий тармоқлар орқали топишга муваффақ бўлди.
 
“Менинг исмим Дагню Лилья Арнарсдоттир. Мен 1995 йилда туғилганман, ёшим 9 да. Исландиянинг Акюрейри шаҳрида яшайман. Мактабимиз томонидан бундай турдаги хатни юбориш топширилди. Агар сиз уни топсангиз, ота-онамга қўнғироқ қилинг”, дея ёзган қизалоқ бу йил 21 ёшга тўлган.
 
Интернет орқали мазкур хат сурати Дагнюга юборилди. “11 йилдан сўнг мен ёзган хат жуда узоқ масофадан топилиши қизиқарли. Хатни топган аёлнинг Facebook орқали мен билан боғлангани эса мўжизадир”, дейди Дагню Лилья. 
Дурдона Расулова

Теглар:Хат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!