...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ватанни бирлаштиришнинг янги тарихи” ёхуд иккала Корея “бирлашмоқда”


14:10, 06.03.2018 Олам
 4 333

Жануб ва Шимол ўртасида ўзаро муҳокамалар бўлиб ўтди.

Кеча, 5 март куни Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда Жанубий Кореядан келган 10 кишилик олий мартабали делегация билан учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Ушбу йиғилишда иккала томондан Мудофаа вазирлари, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар, Миллий разведка хизмати раҳбарлари ҳамда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирок этди.


 
Ким Чен Ин Жанубий Корея президентининг махсус делегацияси билан учрашувда “ватанни бирлаштиришнинг янги тарихи”ни яратиш ҳақида гапирди.
 
Шимолий Корея етакчиси корейслараро муносабатларни ривожлантиришда ирода ва кучли истак мавжудлигини таъкидлади.
 
Жанубий Корея президенти Мун Чже Иннинг махсус вакили Ким Чен Инга президентнинг икки томонлама махсус саммит ўтказишга чақируви битилган хатини тақдим қилди. Шимолий Корея етакчиси бу борада мутасаддиларга дарҳол тегишли тайёргарликни бошлаш ҳақида топшириқ берди.
 
Шунингдек, учрашувда томонлар Корея яриморолидаги ҳарбий зиддиятни юмшатишга доир масалаларни муҳокама қилиб, икки томонлама муносабатларни очиқ тарзда ривожлантириш ҳақида гаплашиб олишди.
 
Бу тарихий учрашув икки томонлама муносабатларни либераллаштиришга хизмат қилиши ва айрим соҳаларда биргаликда ҳаракат қилишнинг белгилаб олиниши билан ҳам аҳамиятли бўлди.
 
Маълумот ўрнида, 2000-2007 йилларда икки корейс давлати ўртасида бир нечта саммитлар ташкил этилган ва бу орқали маълум мақсадлар кўзланган эди. Бироқ Шимолий Кореяда ҳокимиятга Ким Чен Ин келгач бу мақсадлар амалга ошмай қолди. 
Икром Раҳмон

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея Пхеньян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!