...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Се танҳо” қизлари Феруза Латиповасиз концерт бермоқчи


11:12, 13.04.2017 Шоу-бизнес
 4 962

Айни дамда АҚШда истиқомат қилаётган Феруза Латипова концерт дастурида иштирок этмайди.

2016 йилнинг ёз ойларида Феруза Латипова, Камила Хўжаева, Лайло Галиевадан иборат “Се танҳо” гуруҳи қизлари пойтахт Тошкент ва Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида жойлашган ресторанларда кичик концертларини тақдим этишган эди.
 
Бу йил “Се танҳо” гуруҳи қизлари Камила Хўжаева, Лайло Галиева 19-20-21 май кунлари “Туркистон” саройининг ёзги саройида концерт дастурини тақдим этишга тайёргарлик кўришмоқда. Айни дамда АҚШда истиқомат қилаётган Феруза Латипова концертда иштирок этмайди.
 
“Се танҳо”нинг навбатдаги концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, хонандалар Равшан Собиров, DJ Piligrim ҳамда “Саҳар” гуруҳи иштирок этиши кутилмоқда. 

Теглар:Концерт Се танҳо Лайло Галиева Камила Хўжаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!