...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” Зиданнинг ўрнига Массимилиано Аллегрини олиб келмоқчи


15:32, 02.03.2016 Спорт
 2 755

"Реал" раҳбарияти жамоанинг натижаларидан норози.

2015/16 йилги мавсум охирида Испаниянинг “Реал” футбол клуби бош мураббийи Зинедин Зидан истеъфога чиқса , “Ювентус” футбол клубининг бош мураббийи Массимилиано Аллегри испан клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “La Gazzetta dello sport” хабар берди.

Хабарда ёзилишича, “Реал” раҳбарияти клубнинг Испания чемпионатидаги натижаларидан қониқмаяпти. Қироллик клуби турнир жадвалида “Барселона”дан 12 очко орқада кетмоқда.

Клуб президенти Флорентино Перес агар “Реал” бу мавсум Чемпионлар лигасида кўнгилдагидек иштирок эта олмаса, Зиданни истеъфога чиқармоқчи. Мусобақанинг 1/8 финалида Зиданнинг шогирдлари Италиянинг “Рома” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этдилар.

Зидан жорий йилнинг январ ойида мадридликларнинг бош мураббийи этиб тайинланган эди. У уч маротаба “FIFA талқини бўйича энг яхши футболчи”(1998, 2000, 2003) мукофоти билан тақдирланган. Зидан 2009 йилда “Реал” президенти Переснинг ёрдамчиси сифатида ишлаган. 2011-2012 йилларда Мадрид клубининг спорт директори лавозимида фаолият олиб борди. У 2014 йилнинг ёзида клубнинг иккинчи жамоаси “Реал Кастилья”ни бошқарган эди.

Аллегри мураббий сифатида “Милан” билан 2010/11 йилги мавсумда ва “Ювентус” билан 2014/15 йилги мавсумда икки марта Италия чемпиони бўлган. Ўтган мавсумда унинг мураббийлиги остида “Ювентус” Чемпионлар лигаси финалига чиқиб, “Барселона”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Реал Зинедин Зидан Массимилиано Аллегри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!