...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” президенти: “Зиданни қолишга кўндирмоқчи бўлдим, афсус...”


17:32, 31.05.2018 Спорт
 6 336

“Бугун мен ва жамоа мухлислари учун қайғули кун бўлди”, дейди Перес.

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес мураббий Зинедин Зиданнинг кетиши ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.
 
“ЕЧЛда ғалаба қозондик, аммо Зиданнинг кутилмаган қарори очиғи мени ҳайратда қолдирди. Бугун мен ва жамоа мухлислари учун қайғули кун бўлди. Зиданни қолишга кўндирмоқчи бўлдим, афсуски, иложи бўлмади. Унинг қарорини ҳурмат қиламан, тушунаман. Фақат унга “Реал” жамоа ҳам оиласи эканлигини эслата оламан.
 
Зиданнинг содиқлиги ва “Реал”га бўлган вафодорлиги учун миннатдорчилик билдираман. Унинг хулқ-атвори қолганларга ўрнак бўлади деб ўйлайман. Бугунги учрашув охиргиси бўлиб қолмайди, Зиданга хайр эмас, балки кўришгунча дейман. У барибир бир кун келиб жамоага қайтади”, дейди клуб президенти Флорентино Перес.
 

Теглар:Флорентино Перес Зинеддин Зидан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!