...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Ўзбекконцерт" ДМ директори: "Ислом дини санъаткорнинг тарғиботига муҳтож эмас!"


17:18, 31.05.2018 Жамият
 9 753

"Каниза диний мавзуда қўшиқ айтиб чиқибди. Қани айтинг, унинг бу мавзуда қўшиқ айтиши тўғрими?

Бугун, 31 май куни "Ўзбекконцерт" давлат муассасида "Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби" мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ДМ директори Одилжон Абдуқаҳҳоров сўз олиб, санъаткорлар орасида бугун урфга кираётган соқол, динга алоқадор суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаш, рамазонда саҳарлик ва ифторлик дастурхонини кўз-кўз қилиш каби ҳолатларни қаттиқ танқид остига олди. 

"Санъаткор таровеҳ намозига бориб, имом билан суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштириши, "показуха"нинг кимга кераги бор? Менга ҳеч ким йиғилиш ташкил этиб, бу гапларни гапир, дегани йўқ. Аксинча, ўзим ижтимоий тармоқларни кузатиб, бундай суратларга ғашим келгани учун сизларга бу ҳақда одамлар қандай ўйлаётганини етказяпман", дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров. 

У бугун мамлакатдаги ўзгаришлар, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан Маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган эътиборни айрим газета ўқимай, тв кўрмай, радио эшитмай, хуллас бурнидан нарисини кўрмай қўйган "санъаткор"ларга етказишга уринди. Сўз бориб, диний эркинлик масаласига бориб тақалди. 

"Мамлакатимизда чексиз диний эркинликлар бериляпти. Бироқ бу берилган имкониятларни суиистеъмол қилиш, дегани эмас. Боринг, ибодатингизни қилинг, намозингизни ўқинг, лекин халқнинг энсасини қотирманг. Агар санъаткорларнинг хулқи ҳам қўйган соқоли сингари динимизга мос бўлганда бугун бу гапларни гапирмаган бўлардик", дейди ДМ директори. 

Ҳақиқатан ҳам берилган диний эркинлик сабаб сўнгги вақтларда хонандалар орасида ҳам диний қўшиқлар куйлайдиганлар сони ортган. Ҳар куни бирор хонанда диний мавзудаги қўшиғини радиолар орқали тақдим этаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Абдуқаҳҳоровнинг айтганида жон бор: санъаткорнинг хулқи, одоби айтаётган қўшиғига монанд бўлиши керак. У бу ҳақида гапираркан "Ниҳол" мукофоти совриндори хонанда Канизани мисол келтирди. 

"Каниза диний мавзуда қўшиқ айтиб чиқибди. Қани айтинг, унинг бу мавзуда қўшиқ айтиши тўғрими?

Мен бир нарсани алоҳида таъкидлашни истайман: муқаддас Ислом дини санъаткорнинг тарғиботига муҳтож эмас!"

Абдуқаҳҳаров хонандаларга юзланаркан, ўз тарбиясини тўғри йўлга солмай туриб, диний қўшиқ айтаётганлар халқ нафратига учраётганини қўшимча қилди.
Суратлар муаллифи Шуҳрат Усмонов

Теглар:Ўзбекконцерт Одилжон Абдуқаҳҳоров. 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Элдорбек
10:16 01.06.2018

Жуда тугри гап айтибди. Мен хам кушиламан.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар