...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор”да уйғониш даври: янги бош мураббий голландиялик машҳур футболчини олиб келмоқчи


10:12, 24.06.2017 Спорт
 19 156

Шота Арвеладзе ва Марко Симич мухлислар билан ўзбек тилида саломлашишди.

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клубига янги бош мураббий Шота Арвеладзе тайинланиб, янги легионер ҳимоячи Марко Симич билан бирга футбол ишқибозларига таништирилди.
 
Таништириш маросими бошланишидан аввал мухлислар учун ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари ижросида концерт дастури тақдим этилди. Унда клуб раҳбарлари – Президент Бобур Шодиев, вице-президент Умид Аҳматжонов, бош директор Дмитрий Адисман, ЎФФ “Футбол фахрийлари кенгаши” раиси Наримон Жалолов таклиф этилди.
 
Сўнг Шота Арвеладзе ва Марко Симич мухлислар билан ўзбек тилида саломлашишди. Мураббий ва футболчи ишқибозларга футбол тўплари ва жамоа либосларини совға тариқасида тақдим қилишди.
 
Туркиянинг “Бешиктош” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Бабель ушбу ёзги трансфер вақтида ўз жамоасини ўзгартириши мумкин. 30 ёшли голландга “Пахтакор” клуби даъвогарлик қилмоқда. Бир пайтлар Арвеладзе ва Бабель “Қосимпошо” клубида бирга ишлаган эди.

Бобур Жалолов

Теглар:Пахтакор Шота Арвеладзе Райан Бабель Бешиктош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

fazlitdin
14:28 24.06.2017

Жаноб Арвеладзе, хужумга эътибор килинг, хужумга!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!