...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” футболчиси “Навбаҳор” ҳақида фикр билдирди


23:55, 31.10.2018 Спорт
 3 581

Искандеров “Пахтакор” чемпионлик учун охиригача курашишини таъкидлаб ўтди.

“Пахтакор” жамоаси ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров  “Навбаҳор” билан баҳс арафасида жамоа тайёргарлиги ва рақиб тўғрисида фикр билдирди.
 
Учрашувга тайёргарлик қандай кетмоқда? Жамоанинг руҳий ҳолати қандай?
 
“Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин йигитлар тушкун ҳолатга тушишди. Чунки мағлубият жудаям аламли бўлди. Насиб қилса, суперлигада қолган беш учрашувда ғалаба қозониб, чемпионлик учун охиригача курашишни олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Финалда биз кутилмаган ва аламли мағлубиятга учрадик. Буни барча тушуниб турибди. Барчамиз биргаликда чемпионлик учун курашишга интиламиз.
 
“Навбаҳор” ҳақида қандай фикрдасиз?
 
“Навбаҳор” яхши ва шаклланган жамоа. Таркибида кучли ўйнайдиган футболчилари бор. Уларда янги мураббий иш бошлаган. Ушбу мутахассис раҳбарият олдида ўзини кўрсатиш учун жамоасини беллашувга пухта тайёрлайди.
 
Ҳар бир жамоа “Пахтакор”га қарши 2-3 баравар кўпроқ куч билан ўйнайди, ўзининг кучли жиҳатларини намойиш этишга интилади. Биз мухлисларимиз учун чиройли ўйнаб, ғалаба қозонамиз деган умиддаман. Ишқибозларимиздан қарздормиз. Қолган 5 ўйиндаги муваффақият билан уларнинг ишончини оқлашга уринамиз”, деган Искандеров.

Теглар:Жамшид Искандеров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!