...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” ўз майдонида ғалабага эришди


12:17, 04.03.2017 Спорт
 2 144

Ўтган мавсумни 5-ўринда якунлаган “Пахтакор” жамоаси миллий чемпионат янги мавсумини Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши учрашув билан бошлади.

Кеча, 3 март куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг XXVI​ мавсуми баҳслари старт олди . Ўтган мавсумни 5-ўринда якунлаган “Пахтакор” жамоаси миллий чемпионат янги мавсумини Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши учрашув билан бошлади.
 
Ўйиннинг 8-дақиқасида пахтакорчилар футболчиси Жамшид Искандеров рақиб жарима майдончаси ичида яхши ҳаракат қилиб жамоасининг мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг, мезбонларда гол уриш учун яна бир қатор имкониятлар юзага келди. Бироқ ўйиндаги кейинги гол 35-дақиқада “Қизилқум” аъзоси Азамат Алланиёзов томонидан киртилди.
 
“Пахтакор” футболчилари ўйиннинг иккинчи бўлимда катта устунликка эга бўлишди. 55-дақиқада Станислав Андреев гол уриб жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 74-дақиқада Жамшид Искандеров ўйиндаги ўзининг иккинчи голини уриб якуний ҳисобни ўрнатди. Ўзбекистоннинг 11 карра чемпиони мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади.
 
Бундан аввал, янги мавсумнинг илк голини ўз дарвозасини ишғол этган “Динамо” жамоаси ўз ҳисобига ёзиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Жамшид Искандеров Пахтакор Қизилқум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!