...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Сити”ни тўхтатиб бўлмаяпти, тўхтатиб бўлмайди ҳам!


10:20, 29.12.2017 Спорт
 2 901

“Шаҳарликлар” мана АПЛнинг 20-туридан сўнг кетма-кет 18 марта ғалабани тантана қилишди. Сизнингча бу осонми?

Фантастика. “Шаҳарликлар” кетма-кет 18 учрашувда мағлуб бўлишмади. Уларнинг орасида асосий рақиблар ҳам бор эди.
 
“Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги интрига 13 дақиқагина давом этди.
 
Илкай Гюндоган боши билан тўпни дарвозага йўллади ва “ойналарни синдириб ташлади”.
 
Голдан кейин “шпорлар”нинг ишлари юришмади, қони айланмади. Гол – рақибларнинг хатоси туфайли юзага келди.
 
Германияликни ҳеч ким қўриқламади, у бўш ҳудуддан гол урди. Бу паллада ҳеч қандай тактик трюклар йўқ эди. Гюндоган бошида жарима майдончаси яқинида турганди.
 
Тўп тепилганидан кейин ичкарига ёриб кирди. Тўп уни топди, Илкайга энг яқин турган Харри Уинкс эса нега тўпнинг олдига бормади?
 
Ўша вазият бир жиҳатни, Жозе Моуриньо ва Антонио Контенинг “шаҳарликлар” ҳақидаги гаплари нотўғри эканлигини тасдиқланди.
 
Манчестер дербисида ғалабага эришган “Манчестер Сити” ҳақида италиялик мураббий: “Кетма кет 15 ўйинда ғалабага эришиш учун омад керак. Улар бир неча марта сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалабага эришган вақтлари ҳам бўлди”, деганди.
 
Унинг хиссиётлари қандай бўлган, билмадиг-у, аммо бу гапда жон бор.
 
“Манчестер Сити” жамоасининг омади келмоқда. Матбуот анжуманларида ҳар доим ғолиб жамоалар бош мураббийлари журналистларга ғурур-ла гапиради.
 
Албатта, АПЛдек қийин турнирда кетма-кет 18 бора ғалабага эришиш, устига устак, статистика ва кўрсаткичлардаги космик натижалар, футболчиларнинг индивидуал маҳорати каби жабҳаларда жамоа аъло даражада ўйин кўрсатмоқда.
 
Ўтган мавсумни эсласак, “шпорлар” “шаҳарликлар”дан прессинг бобида устун эканлигини кўргандик.
 
Лондон жамоаси “Этиҳад”да бошқа жамоалардан кўра кўпроқ ғалаба қозонган жамоадир, 10 марта. Клуб таркибида рекордчи – Харри Кейн тўп суради.
 
Маурисио Почеттино эса тактик ишлари бўйича Хосеп Гвардиола ва Антонио Контелар билан бир қаторда туради.
 
Афсуски, ўша куни Гюндоганнинг голи интригани синдирганди.
 
Тезкор голдан кейин “Сити” қадрли рақибини аяб ўтирмаслиги кутилганди.
 
Бироқ Гвардиола шогирдлари тўпни классик узатишлар орқали рақиблари устидан кулмоқчи бўлди.
 
Улар “шпорлар”га ҳеч қандай имконият қолдирмади. “Тоттенхэм” ўйин якунига қадар “Сити” дарвозасига 7 тагина зарба бера олганди.
 
Илк голдан кейин тенглик йўқолди. Ташаббус мезбонлар томонига ўтиб кетди.
 
Агарда бу жамоаларнинг ўтган мавсумдаги натижалари билан  солиштирадиган бўлсак, кучлар орасида катта фарқ бор.
 
Бири тезликка катта эътибор берган ва мураббийнинг тушунчаларига мослашган, ҳимоя кучайган. Бир томон ҳақида нимадир деб бўлмайди.
 
Ҳар доим ҳам миллий чемпионатнинг старти жамоаларга омадли келмайди.
 
“Лестер”нинг эртакона мавсуми, “Челси”нинг ўтган мавсумдаги ғалабалари, ўшанда Почеттино Контега тактик томондан мағлуб бўлганди.
 
Баҳорда эса “Манчестер Сити” устидан зафар қучиш...
 
2014/15 йили Моуриньонинг “Челси”си Коста ва Фабрегас билан муҳим очколарни қўлга киритгани эсингиздами?
 
“Ливерпуль” 2008/09 ва 2013/14 йилги мавсумда рекорд – 84 очко жамғариб, иккинчи ўринда қолиб кетгани, Стивен Жерард эса “Челси” билан учрашувда захирада қолдирилгани-ю, унинг сўнгги дақиқаларда “буюк йиқилиш”ни амалга оширгани кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган.
 
Буларни нима учун ёдингизга соляпман, биласизми? Омад – жамоанинг ғалабаларида катта роль ўйнайди.
 
Англияда бир буюк жамоа эса “Fergie time” атамасини ерга урди.
 
Маълумот учун, “Манчестер Сити” ҳозирда АПЛнинг 20-туридан сўнг 58 очко билан энг яқин таъқибчиси “Манчестер Юнайтед”ни 15 очко ортда қолдириб, яққол пешқадам бўлиб турибди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Сити Хосеп Гвардиола 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 636

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!