...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Жабаҳат ан-Нусра” террорчи гуруҳи “Ал-Қоида” билан алоқаларни узиб, номини ўзгартирди


13:20, 29.07.2016 Олам
 4 436

Ташкилот бу билан унга "Ал-Қоида" террорчи ташкилотининг таркибий қисми дея ҳужум қилишларини камайтирмоқчи.

Суриядаги “Ал-Қоида” террорчи гуруҳининг филиали  “Жабаҳат ан-Нусра” Усама бин Лоден асос солиб кетган ташкилот билан алоқаларни узганини эълон қилди. Бу ҳақда “The Independent” нашри ёзмоқда
 
Гуруҳнинг сўзларига кўра, бу билан қудратли давлатларнинг сурияликларга қиладиган ҳужумининг сабабларидан бири йўқотилади.  
 
Россия ва Сурия президенти Башар Асад мухолифат қўлида бўлган Алепподаги аҳолининг шаҳардан чиқиб кетиши учун “хавфсиз корридор” ташкил қилиш ҳақида эълон қилгач, ташкилот шундай қарорга келган. 
 
АҚШ тинч аҳолини Алепподан чиқаришдан амалий мақсад, шаҳарни кимсасиз қолдириб, жангариларнинг таслим бўлишига эришиш эканлигини айтган. 
 
Жабаҳат ан-Нусранинг етакчиси Муҳаммад ал-Голани биринчи маротаба видеомурожаатда ўз юзини кўрсатиб, гуруҳ янги ном остида ислоҳот ўтказиши ва хорижда бирор-бир гуруҳ билан алоқа қилмаслиги ҳақида маълум қилди.
 
Унинг айтишича, АҚШ ва Россия “Ал-Қоида”га алоқадор бўлган Нусра Фронти жангарилари жойлашган ҳудудларга зарба бериб келаётган эди. Энди гуруҳ “Ал-Қоида” билан алоқаларни узди ва “Жабаҳат Фатаҳ ал-Шом” деб аталадиган бўлди.
 
Маълумот ўрнида,  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мазкур гуруҳни террорчи ташкилот сифатида тан олган. 
 
Террорчи ташкилотнинг ушбу эълонига жавобан АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби қуйидагича фикр билдирди:  “Биз гуруҳнинг қандай номаланишига эмас, унинг нима қилишига қараб ҳукм чиқарамиз”.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия “Жабаҳат ан-Нусра” Ал-Қоида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!