...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти ўзгарди


18:19, 02.05.2017 Спорт
 3 806

“Бунёдкор” ФК бош директори Бахтиёр Бобоев ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида хабар берилди.
 
Қайд этилишича, клубнинг янги президенти этиб “Ўзтрансгаз” АК Бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Ашуров тайинланди.
 
Шунингдек, “Бунёдкор” ФК бош директори сифатида фаолият юритган Бахтиёр Бобоев ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнида янги бош директор Мурод Алиев иш бошлади.
 
Эслатиб ўтамиз, яқинда “Пахтакор” клуби раҳбариятида ҳам ўзгаришлар бўлганди.
Бобур Жалолов

Теглар:Бунёдкор Пахтакор раҳбарият 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!