...
МЕНЮ
ONLINE TV

“АГМК” – “Локомотив” ўйинидан сўнг ЎФА ғазнаси 60 миллион сўмга кўпайди


15:00, 07.04.2018 Спорт
 3 059

ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида баҳсли вазиятлар ўрганиб чиқилди.

31 март куни Суперлиганинг 4-турида “АГМК” ҳамда “Локомотив” клублари ўзаро тўқнаш келганди. Мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган учрашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида ҳар икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал келиб чиққан.
 
ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси учрашувни ўрганиб чиқиш жараёнида ҳакам Акобирхўжа Шукуриллаевнинг ёзма аризасида берган кўрсатмалари, “АГМК” — “Локомотив” ўйинининг “Спорт” телеканалидаги трансляцияси ҳамда “АГМК” футбол клуби томонидан ПФЛга тақдим этилган учрашув видеосидан фойдаланилди. Шунингдек, ПФЛ комиссари бўлиб ўтган воқеа юзасидан кўрсатмасини берди.
 
Унга кўра, “Локомотив” футболчиси Икром Алибоевни жамоаси иштирокидаги 4 та ўйиндан дисквалификация қилинди. Эндиликда у “Қўқон-1912”, “Насаф”, “Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” клубларига қарши 5-6-7-8-тур ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмайди. Тажовузкор хатти-ҳаракати учун “АГМК” билан ўйиннинг 94-дақиқасида майдондан четлатилган Алибоевга, шунингдек, 10 миллион сўм жарима ҳам солинди.
 
Комиссия аъзолари мазкур ҳолат учун фақатгина Икром Алибоевнинг ўзи айбдор эмас деган қарорга келди. Боиси, жанжалда ҳар икки клуб вакиллари ҳам иштирок этган. Шундан келиб чиқиб, қўмита Тартиб-интизом кодексининг 2-боб 5.36 бандига асосан “АГМК” ва “Локомотив” клубларини 25 миллион сўмдан жаримага тортди.
 
Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2018 йил 12 март кунги 35-сонли буйруғига мувофиқ Суперлига футбол клублари мураббийлари кенг омманинг эътиборида бўлиши ҳисобга олиниб, улар ўйиндан олдин, ўйин вақтида ва ундан кейинги маросимларда расмий кийимда (костюм, шимда ва галстук таққан ҳолда) бўлишларини таъминлаш белгилаб қўйилган ҳамда клублар раҳбарияти бу борада ёзма равишда хабардор этилган.
 
Аммо “АГМК” — “Локомотив” ўйинида белгиланган тартибнинг бузилиш ҳолати кузатилди. Яъни “Локомотив” клуби мураббийлари 3-турда мазкур топшириққа эътибор қаратиб, 4-турда яна ўзи билганича иш тутди.
 
ПФЛ томонидан белгилаб берилган талабнинг бузилиши ҳисобга олиниб, ЎФАнинг Тартиб-интизом кодексининг 4-боб, 5.57 бандига асосан “Локомотив” футбол клуби ёзма равишда огоҳлантирилди. Бундай ҳол қайта такрорланса, жамоага яна моддий жарима солинади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив АГМК Суперлига жарима 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!