Ушбу тиражда республикамизда ишлаб чиқарилган 8 та SPARK, 10 млн, 3 млн ҳамда бошқа кўплаб бошқа пул ютуқлари ўз эгаларини топди.
Халқ банки томонидан ташкил этилган ушбу тиражли, пул-буюм ютуқли лотереяда 2 та разрядда, икки миллион донада, жами 4,0 млрд сўмлик билет муомалага чиқарилган.
Ушбу тиражда республикамизда ишлаб чиқарилган 8 та SPARK, 10 млн, 3 млн ҳамда бошқа кўплаб бошқа пул ютуқлари ўз эгаларини топди.
Таъкидлаш лозимки, жами ўйналган ютуқ фонди суммаси бир миллиард 979 миллион 556 минг сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, ушбу тираж доирасида Халқ банки томонидан Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли 32-сонли ёрдамчи мактаб-интернатига Damas автомобили ҳайрия сифатида берилди.
Шунингдек, ушбу мактаб-интернатнинг моддий техника базасини яхшилаш мақсадида 40 800 000 сўм миқдорида ижтимоий ҳайрия маблағлари ҳам ажратилди.
– Халқ банки томонидан мактаб интернатимизга ажратилган Damas автомобили ҳамда ҳомийлик маблағлари чинакамига байрам туҳфаси бўлди, дейди ушбу мактаб-интернат директори Бекзод Бобоев. – Энди мактаб интернати ўқувчиларини тиббий кўрик ва маданий тадбирларга олиб боришда ўзимизнинг автомобилга эга бўлдик. Қолаверса, 40 800 000 сўмлик ҳомийлик маблағлари ҳисобидан иш жараёнида фойдаланиш учун музлатгичлар, телевизорлар, тикув машиналари ҳамда бошқа буюмлар харид қилдик. Буларнинг ҳаммаси учун Халқ банки жамоасидан миннатдормиз.
Бундан ташқари, Жиззах шаҳаридаги 5-сон ихтисослашган мактабгача таълим муассасасининг моддий техника базасини яхшилаш мақсадида 51 100 000 сўм миқдорида ижтимоий ҳайрия маблағлари ажратилди.
Жиззах шаҳар хокимиятига қарашли “Жиззах фаровонлиги” ҳайрия жамғармасига, ҳар бирининг қиймати 2 млн сўм бўлган жами 10 дона ногиронлик аравачаларини харид қилиш учун 20 млн сўм миқдорида ижтимоий ҳайрия маблағлари ажратилди.
Бир сўз билан айтганда, Жиззах шаҳрида ўтказилган “Янги йил совғаси” тиражли, пул–буюм ютуқли лотереяси қувончли вақеаларга бой бўлди.
Шу ўринда омади чопган барча ютуқ соҳибларини табриклаб қоламиз.
“Янги йил совғаси” тиражли, пул-буюм ютуқли лотереяси натижаларини ушбу ҳаволадан билиб олишингиз мумкин.