...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Микроскоп”: можаронинг ижобий жиҳатлари ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?


17:27, 28.04.2017 Бу қизиқ
 2 237

Келишмовчилик юзага келган вазиятни бошқара олсангиз, низо орқали фойдага ҳам эга бўла оласиз.

Можаро, низолар – қизиқиш, мақсад, дунёқарашда содир бўладиган фикрларнинг бир тўхтамга келиши оқибатида юзага чиқади. Одатда можаро деганда негатив руҳият тушунилади. Низо, қарама-қаришилик, тўқнашув – буларнинг бари можаронинг синонимлари. Аммо низолар ҳар доим ҳам фақат салбий оқибатларга олиб келадими?
 
Бу саволга жавоб беришдан олдин қуйидаги фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
 
- можаролар ортиқча вақтингизни ва қувватингизни олади;
 
- низо сабаб асаб бузилади, натижада саломатликка зарар етади;
 
- тўқнашувлар баъзан яқинлар билан муносабатларнинг узилишига олиб келади;
 
- руҳий ва молиявий жиҳатдан зарар келтиради.
 
Низода одатда икки томон бир-бири билан баҳслашади. Баҳс орқали можаронинг ижобий томонини кўриш мумкин. Келишмовчилик юзага келган вазиятни бошқара олсангиз, низо орқали фойдага ҳам эга бўла оласиз:
 
- можаролар сабаб яширинган сирлар ошкор бўлади, яъни ҳақиқат юзага чиқади;
 
- низо инсонларга фаоллик ва тетиклик бахш этади;
 
- баҳслар ўсишга олиб келади;
 
- қарама-қарши инсонлар бир-бирларини янада яхши “таниб олишади”;
 
- яширин қадр-қиммат ёки камчилик ошкор бўлади;
 
- низо орқали инсон ичидаги аламларини “тўкиб сочади”, натижада руҳий енгилликка эришади.
 
Қалби яхшиликка тўла ва гўзалликка интилувчан ҳар қандай инсон аслида ҳар бир ҳаракат, воқеа-ҳодисанинг ижобий томонини кўра олади. Бу эса инсониятга бериладиган энг яхши хислатлардан бири. Ана шундай беғубор қалбга эга бўлиш, афсуски, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Хулоса ўзингиздан...
Дурдона Расулова 

Теглар:Микроскоп Можаро Низо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!