...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Илтижо” – Шайх Абдулазиз Мансур ижобий баҳолаган қўшиқни тингланг


20:12, 02.05.2018 Премьера
 16 276

Хонандалар Ойбек ва Нигора ижросидаги “Илтижо” қўшиғини сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Бир неча кундан кейин 11 ой султони, Моҳи Рамазон кириб келади. Йил давомида бу ойни ҳаяжон ва интиқлик билан соғиниб қаршилаймиз. Қалбда шукрона, тилда дуо. Масжидларда Яратган каломи нурли жаранг сочади. Қалбларни осойишта, хотиржам этади, дардларга дармон бўлади.
 
Бу ойга ҳар ким ўзича ҳозирлик кўрмоқда. Хусусан, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора муқаддас Рамазон ойи олдидан қалбларидаги шукроналик ҳисси ва илтижони куйга солиб, қўшиқ қилдилар.
 
“Бундай қўшиқни тайёрлашни йиллар давомида ният қилиб юрардим. Аммо ҳеч ботинолмасдан. Ҳар гал қандайдир ҳадик мени қайтарарди. Бу шунчаки қўшиқ эмас, балки мен ва турмуш ўртоғим Нигоранинг қалбидаги кечинмалар.
 
Улғайдик, озми-кўпми ён-атрофимиздагилар корига яраяпмиз. Оила қурдик, фарзандли бўлдик. Унинг биринчи атак-чечак қилишини, тили чиқиши бахтини қувонч кўз ёшлари билан қаршиладик. Ҳамиша етказганига, кўрсатганига такрор ва такрор шукурлар айтдик.
 
Тез орада оиламиз яна бир кишига кўпаяди. Яратган яна фарзанд неъмати билан сийлаяпти. Қалбимиздаги шукрона ҳисси бир неча карага ортяпти.
 
Қўшиқ сўзларини ўзим ёзолмадим. Ҳисларимни тўла қоғозга тўкиб солишга ожизлик қилдим. Бунда шоир Тоҳир Муҳаммад ёрдам бердилар.
 
Аслида бу қўшиқ бир неча ой аввал тайёр бўлганди. Шунда ҳам ичимдаги ҳадик мени тарк этмади. Кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларига мурожаат қилдик. Улар эшитиб, ижобий баҳоладилар. Дилим анча таскин топди. Шу боис мухлислар эътиборига ҳавола этишга қарор қилдик”, дейди хонанда Ойбек Алимов
 
Хонандалар Ойбек ва Нигора ижросидаги “Илтижо” қўшиғини сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 

Теглар:Ойбек ва Нигора Шайх Абдулазиз Мансур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!