Фильм қаҳрамонлари орасида Сталин, Гитлер, Черчилль, Гесс, Риббентроп, Молотов образлари ҳам бор.
2 серияли эпик бадиий фильм “Берлин – Оққўрғон” деб аталади. Фильм қаҳрамонлари орасида ўзбекистонликлардан ташқари, Сталин, Гитлер, Черчилль, Гесс, Риббентроп, Молотов образлари ҳам бор. Воқеалар 1930, 1939, 1942 йилларни қамраб олади.
Картинада ўзбек актёрлари билан биргаликда хорижлик санъаткорлар ҳам қатнашади. Жумладан, Гитлер ролига Германиядан Константин Ротов таклиф қилинган.
Фильмни тасвирга олиш ишлари жорий йил сўнгига қадар якунланиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Зулфиқор Мусоқов 1958 йили 19 январда Тошкентда таваллуд топган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мусоқовнинг “Ватан”, “Абдуллажон”, “Осмондаги болалар” каби бир қатор фильмлари томошабинларга манзур келган.