...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йил тантаналари қачон, қаерда, қанча? Афиша билан танишамиз!


13:57, 16.12.2017 Бу қизиқ
 14 778

Ушбу саҳифада Янги йил арафасида ва таътил вақтида Тошкент шаҳридаги концерт заллари ва театрларда намойиш этилаётган болаларга бағишланган намойишлар ҳақида маълумот оласиз.

Бир неча кундан сўнг Янги йилни қарши оламиз. Бу байрамни ҳеч ким болаларчалик орзиқиб кутмаса керак. Тез орада таътил ҳам бошланади. Хўш, таътилгача ва таътил вақтида қайси театрларда байрам тадбирлари уюштирилмоқда? Болалар билан қаерда бориш мумкин. Қуйида 2017 йилнинг 20 декабридан 2018 йилнинг 10 январига қадар ташкил этилаётган Янги йил томошалари ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.
 
“Қор маликаси” оилавий мюзикли

 
2018 йилнинг 8, 9 ва 10 январь кунлари “Истиқлол” санъат саройида катта Янги йилтомошаси – Андерсеннинг энг машҳур эртаги асосида саҳналаштирилган “Қор маликаси” оилавий мюзикли ўзбек тилида намойиш этилади.
 
Томоша соатлари: 11:00, 13:30, 16:00. 
 
Ролларда: Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов, актриса Зарина Низомутдинова, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Ситора Олимжонова, актёрлар Камрон Саидмуродов, Лазизхон Бургутхонов, хонанда Жасур Мирсогатов.
 
Чипталар нархлари: 10 000 дан 60 000 сўмгача.
 
Чипталар ҳақидаги қўшимча маълумотлар: (+99871) 233-87-87, (+99890) 169-87-87, (+99899) 899-87-87.

 
“Золушка” мусиқали эртаги

 
“Золушка” мусиқали эртаги 2017 йилнинг 30 декабрь ва 2018 йилнинг 2-7 январь кунлари Тошкентдаги “Зарафшон” концерт залида бўлиб ўтади.
 
Томоша соатлари: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00
 
Чипталар нархлари: 15 000 дан 25 000 сўмгача
 
Чипталар ҳақидаги қўшимча маълумотлар: (+99871) 232-16-52.

 
“Янги йил концерти” эртак-шоуси

 
 
Silk Route Marionettes қўғирчоқ театри 2017 йилнинг 23-30 декабрь ва 2018 йилнинг 2-7 январь кунлари “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида “Янги йил концерти” номли эртак-шоуни тақдим этади.
 
Томоша соатлари: 15:00 да ўзбек тилида, 17:00 ва 19:00 да рус тилида.
 
Чипталар нархлари: 20 000 сўм (совғасиз), 50 000 сўм (совға билан)
 
Чипталар ҳақидаги қўшимча маълумотлар: (+99895) 198-83-83, (+99893) 394-77-77.

 
“Ялмоғизнинг фирибгарлиги” Янги йил томошаси

 
“Ялмоғизнинг фирибгарлиги” Янги йил томошаси 2017 йилнинг 26-30 декабрь ва 2018 йилнинг 2-8 январь кунлари Ўзбекистон Давлат консерваториясида рус ва ўзбек тилларида намойиш этилади.
 
Театр-шоу 3 ёшдан  12 ёшгача  томошабинлар учун мўлжалланган.
 
Томоша соатлари: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00
 
Чипталар нархлари: 10 000 дан 15 000 сўмгача
 
Чипталар ҳақидаги қўшимча маълумотлар: (+99871) 244-40-23, (+99893) 553-26-08, (+99894) 640-57-34.

 
“Саёҳат эртаги ёки денгизчи Синбаднинг янги саргузаштлари”  спектакли

 
2017 йилнинг 23 декабридан 2018 йилнинг 10 январига қадар “Саёҳат эртаги ёки денгизчи Синбаднинг янги саргузаштлари” спектакли Ўзбекистон Давлат Академик рус драма театрида намойиш этилади.
 
Томоша соатлари: 11:00, 13:00, 15:00.
 
Чипталар нархлари: 20 000 дан 25 000 сўмгача
 
5 ёшгача бўлган болалар катталарнинг чиптаси билан киритилади.
 
Чипталар ҳақидаги қўшимча маълумотлар:  (+99871) 233-97-15, 233-42-10.

“Светофор 2 – заморозка” мусиқали эртаги


 
2017 йилнинг 22-30 декабрь, 2018 йилнинг 2 ҳамда 11 январь кунлари “Светофор 2 – заморозка” мусиқали эртаги Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида намойиш этилади.
 
Томоша соатлари: 11:00, 13:00, 15:00
 
Чипталар нархлари: 12 000 сўмдан
 
3 ёшгача бўлган болалар катталарнинг чиптаси билан киритилади.
 
Чипталар ҳақидаги қўшимча маълумотлар:  (+99871) 273-85-91, 273-85-29.

 
“Занжирбанд қорқиз” мусиқали спектакли
 

 
2018 йилнинг 2-10 январь кунлари “Занжирбанд қорқиз” мусиқали спектакли Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрида намойиш этилади.
 
Томоша соатлари: 15:00 да.
 
Чипталар нархлари: 10 000 сўмдан
 
3 ёшгача бўлган болалар катталарнинг чиптаси билан киритилади.
 
Чипталар ҳақидаги қўшимча маълумотлар:  (+99871) 245-16-33, (+99890) 959-34 -56.

 
“Куч адолатда” спектакли


 
2017 йилнинг 26-30 январь кунлари “Куч адолатда” спектакли Ўзбек миллий академик драма театрида намойиш этилади.

Томоша соатлари: 11:00, 15:00 да.
   
Чипталар ҳақидаги қўшимча маълумотлар:  (+99871) 244-17-51. 

 

Теглар:Афиша 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!